Quyi Chirchiq transport va xizmat ko‘rsatish kasb-hunar kolleji texnikum bo‘ldi


❗️Э Ъ Л О Н !
✅ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ
ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТРАНСПОРТ ТЕХНИКУМИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ!

❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон фармонига асосан, Қуйичирчиқ транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи
ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТРАНСПОРТ ТЕХНИКУМИ га айлантирилди.
📌Қуйичирчиқ транспорт техникумига 2020-2021 ўқув йилида қуйидаги мутахассисликлар бўйича 11- синф, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда олий таълим муассасасини тугатган битирувчиларни ўқишга қабул қилади:
✅ 1. Автомобиль транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
✅ 2. Ташишни ташкил этиш ва транспортни бошқариш (турлари бўйича)
✅ 3. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш
✅ 4. Автомобиль йўллари, кўприклар ва аэродромлар қурилиши
✅ 5. Автотранспорт воситаларида ташиш, логистик марказларида ишлатиладиган қурилма ва жиҳозлар
✅ 6. Ёнилғи қуйиш шаҳобчаларига сервис хизмат кўрсатиш
✅ 7. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
📌 Таълим бериш 2 йил муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.
Техникумни тугатган ўқувчилар тегишли Олий таълим муассасаларига суҳбат асосида кириб, 2- курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
🔰 Эҳтиёжга кўра таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
✏️Техникумга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ариза;
  2. Паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  3. Умумий ўрта таълим (11-синф базаси)да, коллежни тугатган ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
  4. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фото сурат;
  5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари томонидан (имконияти чекланган шахслар учун) берилган хулосалари ва йўлланмалар.
    ‼️ Республиканинг барча ҳудудларидан ўқувчилар қабул қилинади.
    🛏✳️ Узоқ ҳудудлардан келадиган ўқувчилар талабларига асосан ётоқхона ташкил этилади.
    Қабул 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача давом этади.
    ‼️ Бундан ташқари техникумда 11-синф битирувчилари учун 2 ва 3 ойлик қуйидаги қисқа ўқув курслари ҳам мавжуд:
  6. Электргазпайвандчи;
  7. Тракторчи;
  8. Аёллар ва Эркаклар сартароши;
  9. Тикувчи;
  10. Сув хўжалиги мутахассиси;
  11. Компьютер дастурчиси.
  12. ☎️Мурожаат учун телефонлар: +99897 480 68 11
    +99897 700 20 57 Манзил: Қуйи Чирчиқ туман Мевазор МФЙ, Миртемир кўчаси

❗️ШОШИЛИНГ! ҚАБУЛ КВОТАСИ ЧЕКЛАНГАН

«Ўқувчи ёшларни касб-хунарга йўналтиришда инновацион ёндашув» мавзусида амалий-ўқув семинари.

«Тикув ва тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи» мутахассислиги ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари учун «Ўқувчи ёшларни касб-хунарга йўналтиришда инновацион ёндашув» мавзусида амалий-ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Фан Олимпиадаси.

2-3 апрель кунлари Республика фан олимпиадасининг 3-вилоят босқичи бўлиб ўтди. Рус гурухларида Ўзбек тили фанидан коллежимиз ўқувчиси Ишқобилов Жамшид биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

Олий мажлис депутати билан учрашув

Ўзбекистон халқ демократик партияси Олий мажлис депутати Акмал Умаралиев коллежимизга ташриф буюриб, коллеж ходимлари ва ўқувчилари билан учрашувлар ташкил қилдилар. Ёшларни қийнаётган саволлар, ечимини топа олмаётган масалалари бор-йўқлиги билан танишиб, фикр-мулохазаларини билдирдилар.

Коллежимиз ўқувчилари олий мажлис депутати Акмал Умаралиевга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, саволларига қониқарли жавоб олганларидан жуда хам мамнун бўлишди.

Халқ демократик партияси Қуйу Чирчиқ туман кенгаши раиси Дилшод Абдукаримов хам халқ демократик партиясининг келажакдаги режалари ва талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берип қизиқарли сухбатлар олиб бордилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қуйи Чирчиқ туман кенгаши раиси ўринбосари Зоид Холбўтаев ўз сўзида, ёшларга кенг имкониятлар яратилаётганлигини ва битирувчиларимиз қайси олий ўқув юртларига хужжат топширмоқчиликлари ва бунда талабаларимизни қийнаётган масалалари бор-йўқлиги билан қизиқиб, талабаларимизга қониқарли жавобларни беридилар.

 

«Баркамол авлод – 2019»

    Касб-хунар таълими тизимида тахсил олаётган ўқувчи ёшлар – ўртасида ўтказиладиган «Баркамол авлод – 2019» спорт мусобақаси ўйинлари бошланди. Ушбу мусобақа оммавий спортнинг 12 та тури бўйича ўтказилади.  Davomini o‘qish

Kollejimizda Navro’z bayrami bo’lib o’tdi.

Yasharish va yangilanish ayyomi – Navro‘zi olam munosabati bilan  shaharu qishloqlar, mahalla-ko‘ylar o‘zgacha chiroy ochdi.   Go‘zal bog‘-rog‘lar, ko‘zlarni quvnatuvchi gulu gulzorlar qatoriga yangilari  qo‘shildi. Ko‘cha-ko‘y, hovli-joylar, ziyoratgoh va qadamjolar supirib-sidirildi,  ariq-zovurlar tozalandi. Bu ishlar qizg‘in davom etmokda. Dalayu dashtlarda yashillik ohori, har qadamimizda bunyodkorlik sururi aks etmoqda. Davomini o‘qish

Мангуликка дахлдор умр.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигини нишонлаш мақсадида коллежимизда“ Мангуликка дахлдор умр” мавзуида учрашувлар ташкил этилди.